Она тили фани учун мобил илова

Китоб очилади. Тил жонланади.

Видеодарслар, тестлар, ўйинлар, имло ва эссе текшируви ҳамда жонли дарслар. Она тилини ўрганиш учун керакли ҳамма нарса битта иловада.

  • iOS ва Android
  • Лотин ва кирилл
  • Кундузги ва тунги режим
Варақланг
Тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз.

Халқ мақоли

Шунинг учун она тилини китоб варақларидан ҳар куни қўлингизда турадиган иловага кўчирдик: кўрасиз, ёзасиз, ўйнайсиз ва ҳар қадамда натижани билиб борасиз.

1-бобДарслар

Ҳар бир мавзу: видео, конспект, қўлланма ва тест

Бўлимлар кетма-кет очилади. Видеодарсни кўринг, конспектни ўқинг, китоб-қўлланмани очинг ва билимингизни тест билан синанг. Вариантни босишингиз билан натижа ва изоҳ чиқади.

  • Осон, ўрта ва юқори даража
  • Видео тезлигини танлаш
  • Жавоб дарҳол текширилади
Дарс саҳифаси: видео, устоз исми ва конспектДарс саҳифаси: видео, устоз исми ва конспект

2-бобИмло текшириш

Ҳар бир сўз текширилади

Матнни ёзинг ёки жойланг. Хато сўзлар қизил чизиқ билан белгиланади, тўғри варианти эса ёнида чиқади. Кичик ҳарф билан ёзилган исмлар ҳам эътибордан четда қолмайди.

Менинг достим жуда яҳши одам.

  • достимдўстим
  • яҳшияхши
  • 2000 белгигача
  • Барча хатолар бирдан
  • Лотин ва кирилл
Имло текшириш натижаси: хато сўзлар қизил чизиқ билан белгиланганИмло текшириш натижаси: хато сўзлар қизил чизиқ билан белгиланган

3-бобЭссе текшириш

Эссенгизни устоздек ўқиб чиқади

Матнни ёзинг, Word ёки TXT файлни юкланг ёки қоғозни камера билан сканер қилинг. Сунъий интеллект 10 баллик баҳо ва аниқ маслаҳат беради.

  • Грамматика ва имло
  • Тиниш белгилари
  • Стилистика
  • Мантиқ
  • Word ва TXT файл
  • Қоғозни сканер қилиш
  • Сонияларда натижа
Эссе текшириш натижаси: умумий баҳо ва учта йўналиш бўйича баллЭссе текшириш натижаси: умумий баҳо ва учта йўналиш бўйича балл

4-бобТафаккур

Буюк сўзлар бир суришда

Бўлимни танланг ва карталарни бармоқ билан ўнгга ёки чапга суринг. Ҳар бир картада алломанинг сурати ва фикри бор. Ёққанини дўстларингизга улашинг.

Тарбия биз учун ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир.
Абдулла Авлоний
  • 3Д карталар
  • Бўлимлар бўйича
  • Улашиш
Тафаккур картаси: Абдулла Авлонийнинг сурати ва фикриТафаккур картаси: Абдулла Авлонийнинг сурати ва фикри

5-бобЎйинлар

Ўйнаб ўрганасиз, ўйнаб танга топасиз

Тўрт хил ўйин: сўзни тўғри ёзиш, қўшимчаларни мослаш, гап бўлакларини аниқлаш, Х ва Ҳ ҳарфларини фарқлаш.

Ҳозироқ синаб кўринг0 танга

алқ

Бўш жойга қайси ҳарф ёзилади?

Сўз 1 / 6
Ўйинлар рўйхати: тўрт хил ўйинЎйинлар рўйхати: тўрт хил ўйин

6-бобЖонли дарс

Устоз билан жонли дарс

Устоз дарсни бошлаши билан телефонингизга билдиришнома келади. Устозни кўрасиз ва эшитасиз, чатда ёзасиз, қўл кўтариб сўз оласиз.

  • Билдиришнома
  • Қўл кўтариш
  • Чат
  • Экран улашиш
Жонли дарс саҳифаси: устоз, иштирокчилар ва бошқарув тугмалариЖонли дарс саҳифаси: устоз, иштирокчилар ва бошқарув тугмалари

7-бобРейтинг

Ҳар бир тўғри жавоб сизни юқорига олиб чиқади

Тестлар ва ўйинлардан танга йиғасиз. Ҳафталик ва ойлик рейтингда барча ўқувчилар орасидаги ўрнингизни кўрасиз.

  • Ҳафталик рейтинг
  • Ойлик рейтинг
  • Энг яхши учлик
Рейтинг саҳифаси: энг яхши учлик ва қолган ўқувчиларРейтинг саҳифаси: энг яхши учлик ва қолган ўқувчилар

Устозлар учун

Бутун синф битта панелда

Дарсни тузиш, жонли ўтиш, доскага ёзиш ва ўқувчиларга юбориш учун алоҳида дастур керак эмас.

Доска ва AI

Гап таҳлили белгилари ва тайёр андозалар билан ёзинг. Мавзуни тасвирлаб берсангиз, AI уни доскага чизиб беради. Кейин PDF қилиб ўқувчиларга юборасиз.

Админ панелдаги доска: AI чизган гап таҳлилиАдмин панелдаги доска: AI чизган гап таҳлили
  • Жонли дарс студияси

    Камера, экран улашиш, чат ва қўл кўтарганлар рўйхати.

  • Дарс ёзувлари

    Жонли дарс ёзиб олинади, сиқилади ва видеодарс қилиб жойланади.

  • Ўйин яратиш

    Тўрт хил ўйин учун кўп босқични биттада жойланг.

  • Тафаккур карталари

    Расм, фикр ва муаллифни ўзингиз киритасиз.

Қулайлик

Ҳар ким ўзига мослайди

  • iPhone ва Android

    Иккала платформада ҳам бир хил имкониятлар. iPhone телефонларида пастки панел тизимнинг шиша услубида.

  • Лотин ва кирилл

    Битта тугма билан бутун илова бошқа алифбога ўтади. Бу саҳифа ҳам.

    Бошқа алифбода кўриш
  • Кундуз ва тун

    Кечаси кўзни чарчатмайдиган тунги режим. Шу ерда синаб кўринг.

Саволлар

Кўп сўралади

Илова қайси телефонларда ишлайди?

iPhone ва Android телефонларда. Имкониятлар иккаласида бир хил.

Кирилл алифбосида ўқиса бўладими?

Ҳа. Профилдаги созламалардан лотин ёки кириллни танланг, бутун илова шу алифбога ўтади.

Имло текшируви нимани топади?

Матндаги ҳар бир сўзни текширади ва барча хатоларни бирдан кўрсатади. Бир текширувда 2000 белгигача матн ёзиш мумкин.

Эссени қандай юклайман?

Матнни ёзишингиз, Word ёки TXT файл юклашингиз ёки қоғозни камера билан сканер қилишингиз мумкин. Бошқа форматдаги файл қабул қилинмайди ва бу ҳақда огоҳлантириш чиқади.

Жонли дарсни ўтказиб юборсам-чи?

Устоз дарс ёзувини видеодарс сифатида жойлаши мумкин. Шунда уни дарслар бўлимидан кўрасиз.

Тангалар нима учун керак?

Танга тест ва ўйинлардаги тўғри жавоблар учун берилади. Ҳафталик ва ойлик рейтингдаги ўрнингиз шу тангалар билан белгиланади.

Дарсларни ким қўшади?

Устозлар админ панел орқали қўшади: бўлим, дарс, тест, ўйин ва Тафаккур карталари.

Охирги варақ эмас, биринчиси

Она тилингизни бугун очинг

Илова App Store ва Google Play дўконларига чиқиши билан шу ерда ҳавола пайдо бўлади.

Тез кундаApp StoreТез кундаGoogle Play